15:27 / 06.05.2021
2 405

Чироқчида эркак ҳокимлик биноси олдида қизни калтаклагани сабаби маълум бўлди


Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокимлиги олдида бир йигит томонидан калтакланган қиз видеоси тарқалган, вилоят прокуратураси ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди. ЎзА воқеага нима сабаб бўлганини аниқлади.

24 апрель куни соат 22:00 ларда Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасидаги автошоҳбекатда фуқаро Т.Н.ни ўзига нотаниш бўлган шахс уриб, тан жароҳати етказган.
Маълум бўлишича, асли шаҳрисабзлик бўлган 35 ёшли аёл танишиникига 2 ёшли қизини сутдан ажратиш учун борган. Унинг уйида меҳмон сифатида бироз ўтириб қолган ва кечроқ йўлга чиққан.

Фото: ЎзА
«Тошкент ‘стоянка'сига келганимда қўлига ‘бутилка’ кўтариб олган бир йигит шахсиятимга тегадиган гап айтди. У гап менга жуда оғир ботди ва ундан ‘айтган гапингни исботлаб бер’ дея изоҳ сўрадим. Бу ҳолатга гувоҳ бўлиб турган шу ердаги ҳайдовчи йигитларга ҳам қойил қолмадим.

Ҳалиги йигитни гиж-гижлаб кўтар-кўтар қилди. Томошабин бўлишди. Кейин тортишувимиз жанжалга айланиб кетди. Дабдурустдан мени уриб-тепиб кетди. Мен профилактика инспекторига қўнғироқ қилишини айтиб, телефонимни дугонамга бердим. Унинг ҳам сочларидан тортиб уриб ташлади», — деган у.

Аёл 2 май куни ўнг қулоқ атрофидаги оғриқ, қулоқнинг яхши эшитмаслиги ва бош оғриғи билан шикоят қилган ва Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли жарроҳлик бўлимига ётқизилган. Бўлим бош шифокори Абдувоҳид Эшқувватовнинг сўзларига кўра, беморда керакли муолажалар ўтказилган ва ҳозирда унинг аҳволи қониқарли.

Айни пайтда Чироқчи тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида вақтинчалик ҳибсда ушлаб турилган аёлни урган эркак Х.А. ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун ўзини бошқариб тура олмагани, қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.

Фото: ЎзА
«Тунги вақтда катта кўча бўйлаб кетаётгандим, озгина спиртли ичимлик ҳам истеъмол қилгандим. Ёнимдан ўтиб бораётган икки нафар хотин-қизлардан бири танишдек кўринди. Улардан бирига ‘қандайсан’ дея гап отдим. Улар менга жавоб қайтардими ё қайтармадими ҳозир аниқ ёдимда йўқ, ўтиб кетди. Тошкент шаҳрига машиналар қатнайдиган бекатга етиб қолганимда ҳалига аёллардан бири орқамдан етиб келиб, кўйлагимдан тортиб, ‘сен кимга гапиряпсан’ деб бақириб кетди. Мен эса сенга гапирмадим, шеригингга гапирдим, дея жавоб қайтардим.

У ёқамдан тортиб мени силтаб уриб кетди. Жаҳлим чиқибди, мен ҳам юзига тарсаки тортиб юбордим. Шериги қўлига тош олиб менга ўқталди. Унгача атрофдагилар йиғилиб томоша қила бошлади. Улар эса борган сари менга ёпишиб, баланд овозда бақириб жанжал қилиб кетди. Кейин нима бўлганини билмайман, ўзимни бошқариб тура олмадим. Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман
», — деган у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чироқчида эркак ҳокимлик биноси олдида қизни калтаклагани сабаби маълум бўлди