Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 17.02.2021 йилдаги жавобгар Р.Нажмидиновдан М.Зокиров фойдасига 31 581 540 сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги ижро варақаси келиб тушган.
Қарздор Р.Нажмидинов моддий зарарни тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантиришга қарамасдан тўлашдан бўйин товлаб келган.
Жорий йилнинг 3 май куни қарздор яшаб келаётган Бешариқ тумани Бешсари қишлоғида жойлашган хонадонда мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида ўнлаб бош чорва ҳайвонлари мавжудлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар асосида хатланган.
Моддий шароити оғир аҳволда экани ҳақида сафсата сотаётган Р.Нажмидинов чорва ҳайвонларини хатлаб олиб кетилишига жимгина қараб тураолмади, аксинча шу куннинг ўзидаёқ 31 млн. 581 минг сўм қарзини Бюронинг туман бўлимига етказиб олиб келди.
Шунингдек, ундан суд ижро варақасига асосан ундирувчи М.Зокиров судга тўлаган 1 265 100 сўм суд ҳаражатлари ва 16 000 сўм почта ҳаражатлари ҳам қўшимча ундирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»