20:58 / 06.05.2021
1 983

Бағдодда тадбиркордан 2,5 млрд. сўм солиқ ундирилди


Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлимига Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 30.03.2021 йилдаги қарздор ООО “Fergana Spinning” МЧЖдан 2 512 000 000 сўм солиқ қарзини ундириш ҳақидаги қарори ижро учун келиб тушган.

Қарздор ООО “Fergana Spinning” МЧЖ масъуллари билан ўтказилган учрашув жараёнида солиқ қонунчилиги талаблари ҳамда мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган тақдирда ижро йиғими миқдорлари ҳақида тушунчалар берилди, бироқ масъуллар “ҳўп бўлади”дан нарига ўтмаган.

Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказишга киришилиб  жамиятнинг барча банк ҳисобрақамларига банд солинган. Бу ҳолатдан кейин ООО “Fergana Spinning” МЧЖ ўз фаолиятини давом эттиришга ожиз қолиб, давлат олдида ўз мажбуриятини эслашига тўғри келган ва 30.04.2021 йилда 2 млрд. 550 млн. сўм миқдорида солиқ қарзи ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлий тўлаб беришга мажбур бўлган.

Зеро, солиқларни ўз вақтида тўлаш жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат олдидаги мажбуриятларидан биридир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бағдодда тадбиркордан 2,5 млрд. сўм солиқ ундирилди