10:55 / 07.05.2021
1 984

Тошкентда “Ўлмас полк” акцияси ўтказилмайди


Ижтимоий тармоқларда жорий йил 9 май куни Тошкент шаҳрида “Бессмертный полк” акциясини ўтказишга рухсат берилгани ҳақидаги хабар кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати барган хабарга кўра, аслида, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Муҳитдиновнинг топшириғини нотўғри таржима қилиш оқибатида англашилмовчилик юзага келган. Натижада кенг жамоатчиликка “мутасаддилар мазкур акцияни ўтказиш учун рухсат беришган бўлса-да, ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга қарши чиқмоқда деган мазмунда  асоссиз хабар тарқатилган.

"Маълумки, кейинги вақтларда бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда. Шу боис аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликнинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қўшимча чекловлар жорий қилинмоқда.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йил 1 майдан бошлаб мамлакатимизда турли оммавий тадбирлар, хусусан, концерт дастурлари, байрам томошалари ва оммавий юришларни ўтказиш вақтинчалик тўхтатилган.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, бу йил мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларни карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ихчам шаклларда ўтказиш чоралари белгиланган.

Бундай чекловлар юзлаб одамлар иштирок этиши кўзда тутилган “Бессмертный полк” оммавий тадбирига ҳам дахлдор эканини унутмаслик лозим. Зотан, бугунги мураккаб эпидемиологик вазиятда фуқароларимизнинг саломатлигини ҳимоя қилиш барчамизнинг энг муҳим вазифамиз ҳисобланади", дейилади ҳокимлик хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда “Ўлмас полк” акцияси ўтказилмайди