15:00 / 07.05.2021
2 558

Ўзбекистон ва Қозоғистон «Осиё шенгени»ни жорий этади


Қозоғистон ва Ўзбекистон Шенген визасининг «осиёча» версиясини жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik.kz Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги ахборот хизматига таяниб.

«Ҳозирги вақтда Ипак йўли ҳудудига кирадиган мамлакатларга кириш ва қолиш учун Silk Road Visa’ларини беришнинг ягона электрон тизимини жорий этиш масаласини мувофиқлаштириш жараёни Ўзбекистон билан биргаликда олиб борилмоқда», дейилган расмий баёнотда.

Silk Road Visa нима?
«Silk Road Visa Буюк ипак йўли устида жойлашган мамлакатлар учун Шенген визасининг аналогига айланиши мумкин. Таклиф этилаётган механизм трансмиллий сайёҳлик йўлидаги тўсиқларни (туристларнинг қўшни давлатлар чегараларидан ўтишдаги виза, божхона ва чегара тўсиқлари) енгиб ўтишга имкон беради. Ҳозирда бир қатор мамлакатлардан келган чет элликлар иккита давлат - Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриш учун алоҳида виза олишлари керак. Туристларнинг саёҳат давомида тез қарор қилишини инобатга олсак, бу икки давлат ҳудудига бирданига ташриф буюришида муаммоларни келтириб чиқармоқда», дейилган Қозоғистон Маданият вазирлиги хабарида.

«Осиё Шенгени» қачон пайдо бўлади
Ҳозиргача Silk Road электрон виза лойиҳасини амалга ошириш бўйича икки мамлакат расмийлари ўртасида 2та консуллик ва 4та ишчи гуруҳлари ўртасида учрашувлар ўтказилган.

Айни пайтда ахборот тизимларини бирлаштириш, лойиҳани биргаликда молиялаштириш, шу жумладан, ягона консуллик йиғимини белгилаш ва лойиҳани тўлиқ амалга ошириш учун ҳукуматлараро битим тузиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Режага мувофиқ, бу иш жорий йилнинг охирига қадар якунланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қозоғистон «Осиё шенгени»ни жорий этади