15:30 / 07.05.2021
2 554

Самарқандда туяқушлар машинадан тушиб қолди (видео)


Кадр: Telegram
Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида икки туяқуш машинадан чиқиб, қочиб кетди. Ҳолат тасвирланган видео Telegram’даги «Самарқандликлар» канали томонидан эълон қилинди.

Маълум қилинишича, ҳолат туманнинг эски ЙПХ пости яқинида содир бўлган. Видеодан кўриш мумкинки, бўйи 2 метр келадиган иккита туяқуш юк машинасидан тушиб қолиб, йўл четига югуриб ўтган. Бир эркак туяқушларни тинчлантиришга уриниб, уларни ушлашга ҳаракат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда туяқушлар машинадан тушиб қолди (видео)