22:01 / 16.02.2015
7 160

Узнет фойдаланувчилари Тошкент пенсионерларига нонни бепул тарқатиш ташаббусини ўртага ташлашди

Узнет фойдаланувчилари Тошкент пенсионерларига нонни бепул тарқатиш ташаббусини ўртага ташлашди

Facebook’даги “Жамоатчилик назорати” гуруҳида Тошкентда куннинг маълум вақти давомида пенсионерларга нонни бепул тарқатиш ташаббуси муҳокама қилинди.

UZ24’нинг хабар беришича, бу каби муҳокамаларга Россиянинг Красноярск шаҳри дўконларидан бири бошлаган “Бепул нон” акцияси сабаб бўлган.

Исми ошкор этилмаётган бир гуруҳ красноярсклик тадбиркорлар ҳар куни дўконга янги нон етказиб беришга, дўкон сотувчилари эса соат 9дан 11гача ушбу нонни пенсионерларга бепул тарқатишга ваъда беришган.


“Жамоатчилик назорати” гуруҳи аъзолари Тошкентда ҳам шундай акция ўтказиш ғоясини маъқуллаб, маҳаллий тадбиркорлар ва супермаркетларнинг эгаларини ушбу таклифни кўриб чиқишга чақиришган.

“Чунки 2015 йил Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилинган, гуруҳ аъзоларининг фикрича, шу сабаб ҳам ушбу ташаббус оммалашиб, муваффақият қозонади”, – дейилади UZ24 хабарида.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Узнет фойдаланувчилари Тошкент пенсионерларига нонни бепул тарқатиш ташаббусини ўртага ташлашди