23:57 / 10.05.2021
3 327

«Сардоба иши»да айбдор деб топилган 17 кишига суд ҳукми ўқилди


Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида 10 май куни «Сардоба иши» бўйича айбдорларга суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда Олий суд.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчилар:
  • М.Холматов («Ўзтемир йўлқурилишмонтаж» УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган),
  • С.Руднев («УзГИП» МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),
  • С.Абдуназаров («Сирдарё сув қурилиш инвест» ДУК раҳбари лавозимида ишлаган),
  • Б.Асадов («To‘palang hdp irrigation systems» (собиқ «Тўпаланг Шеробод» ШК) УК раҳбари лавозимида ишлаган),
  • Л.Тожиддинов («To‘palang hdp irrigation systems» (собиқ «Тўпаланг Шеробод» ШК) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),
  • К.Рўзиев («To‘palang hdp water construction» (собиқ «Резаксой сув қурилиш») УК директори лавозимида ишлаган),
  • Шукуров («To‘palang hdp water construction» (собиқ «Резаксой сув қурилиш») УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),
  • Каттабеков («Омад дубль» МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган),
  • Ў.Хамраев («Омад дубль» МЧЖ бош муҳандиси лавозимида ишлаган),
  • Ш.Мамиров («Омад дубль» МЧЖ ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),
  • С.Муродулоев («Сариосиё қурилиш» МЧЖ директори лавозимида ишлаган),
  • Муродуллаев («Сариосиё қурилиш» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган),
  • Ф.Махмудов («Транс сервис комплекс» МЧЖ директори лавозимида ишлаган),
  • З.Жабборов («Транс сервис комплекс» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган),
  • Ш.Кучкаров (Сув хўжалиги вазирлиги Сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган),
  • Ф.Данабоев («Сардоба» сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва
  • С.Каххоров («Сардоба» сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бош муҳандиси лавозимида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлгани сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:
М.Холматов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

С.Руднев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

С.Абдуназаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

Б.Асадов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

Л.Тожиддинов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

К.Рўзиев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 296 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 97 540 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

А.Шукуров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

И.Каттабеков Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.

Ў.Хамраев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ш.Мамиров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

С.Муродулоев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Сардоба иши»да айбдор деб топилган 17 кишига суд ҳукми ўқилди