18:30 / 15.05.2021
1 705

Президент оғир дардга дучор бўлган қизнинг орзусини амалга оширди

Президент оғир дардга дучор бўлган қизнинг орзусини амалга оширди

Фото: Uzreport
Куни кеча Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Давлат раҳбари у ердаги беморларнинг ҳолати билан танишиш вақтида оғир дард билан курашаётган қиз ДАН ҳодими бўлиш орзусини айтган эди.

Бугун ўша қизалоққа ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов аъзолик гувоҳномаси ва махсус формани топширди.
Қолаверса, бу қизнинг даволаниши учун барча харажатларни ЙҲХББ ўз зиммасига олган.

Шу билан бирга, касалхонадаги бошқа болаларга ҳам совғалар топширилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Президент оғир дардга дучор бўлган қизнинг орзусини амалга оширди