15:15 / 17.05.2021
2 595

«Ўзгидромет»: Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан юқори бўлади


Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Эрон ҳудудидан келадиган ёзги ҳарорат қийматларига хос бўлган жуда иссиқ ҳаво таъсирида бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, аксарият вилоятларда қуруқ, асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади.

Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 32-35 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 38 даража иссиққача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага кўпдир, бироқ бу қийматлар ушбу кунлар учун ҳароратнинг мутлақ максимумидан кам. Энг илиқ йилларда ушбу муддатларда кундузги ҳаво ҳарорати 38-40 даража иссиққача, жанубда 40-42 даража иссиққача кўтарилган.

Ҳафта охирига келиб, ҳарорат 27-30 даража иссиққача пасаяди, бундай ҳолат Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан боғлиқ бўлади.

20-21 майда республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” 17-20 май кунларида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел хавфи ҳақида огоҳлантирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзгидромет»: Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан юқори бўлади