15:43 / 17.05.2021
2 186

Ота фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган барча алимент пулини тўлаб берди


Мажбурий ижро бюроси Боғот туман туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 06.02.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Хдан ундирувчи С.К фойдасига бир нафар фарзандлаининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.Хдан бир нафар фарзандларини 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулини қарздор ҳисоб-китоб қилиб бериш ҳақида давлат ижрочисига мурожаат қилган.

Дастлаб бу ҳақда ундирувчи С.Кни огоҳлантирилиб, унинг розилиги асосида фарзанларди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун 50 млн. сўм алимент ҳисобланган бўлсада, қарздор томонидан ушбу пул маблағи алимент учун тўлаб берилиши таъминланган.

Ундирувчи С.Книнг аризасига асосан ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилиб, ижро ҳужжати тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов ва тақиқлар тўлиқ бекор қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган барча алимент пулини тўлаб берди