09:30 / 19.05.2021
1 712

Юнусободда икки нафар талаба ўзганинг хонадонидан 60 минг долларлик автомобиль эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетди


Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги хонадонларнинг бирида икки нафар талаба ўғрилик содир этди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 15 май куни Х.Д. исмли аёл 102 қисқа рақамига берган хабарига кўра, 2020 йилнинг, тахминан, май ойидан 2021 йилнинг 15 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар Юнусобод тумани «Янгиариқ» маҳалласида жойлашган хонадони қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, умумий нархи 60 000 АҚШ доллари бўлган Корея давлатида ишлаб чиқарилган Chevrolet русумли автомашиналарнинг турли хилдаги эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Тезкор қидирув ҳаракатлари жараёнида ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи талабалар 19 ёшли А.З. ва 18 ёшли Х.А. содир этгани аниқланиб, улардан бир нечта турдаги автомашина эҳтиёт қисмлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.З. ва Х.А. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободда икки нафар талаба ўзганинг хонадонидан 60 минг долларлик автомобиль эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетди