14:07 / 19.05.2021
2 724

Андижонда зўрланган аёл ишини ички ишлар вазири шахсан назоратга олди


13 май куни Андижон вилояти, Андижон туманида ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган зўравонлик жинояти аҳоли ўртасида шов-шувга сабаб бўлди. 

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари Андижон вилояти ИИБ томонидан амалга оширилмоқда. Ишга Ички ишлар вазирлигининг алоҳида мутахассислари жалб этилган.

Ҳозирда, воқеа жойидан олинган ашёлар, биологик излар, жабрланувчи ва гумонланувчиларга тегишли кийимлар далил тариқасида олиниб, суд-тиббий экспертиза, судга оид биологик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизалар тайинланган.

Шунингдек, жабрланувчи О.О.нинг кўрсатмасига кўра, унга зўрлик ишлатган ҳамда жинсий алоқада бўлганлиги важ қилинаётган олти нафар гумонланувчи фуқароларнинг кўргазмалари, воқеанинг хронологик тартиби ҳамда мавжуд гувоҳларнинг баёнотлари тўлиқ ўрганилмоқда.

Воқеа юзасидан гумонланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, дастлабки суд тиббий экспертизасининг натижалари ҳамда жабрланувчининг кўрсатмалари ўртасида жиддий тафовутлар борлиги сабабли, қўшимча тергов ва тезкор ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Мазкур жиноятни фош этиш жараёни Ички ишлар вазирининг шахсан назоратида бўлиб, ҳолат тўлиқ ўрганилмоқда. Терговнинг якуни бўйича ҳар бир иштирокчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда айбдорлар учун жазо муқаррарлиги таъминланиши кафолатланади. Бу ҳақда жамоатчиликка ўз вақтида ва батафсил эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда зўрланган аёл ишини ички ишлар вазири шахсан назоратга олди