
Кадр: Telegram
Андижон шаҳрида Мотамсаро она ҳайкалига ҳурматсизлик қилган 37 ёшли эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалида маълум қилинди.
Ижтимоий тармоқларда 3 нафар фарзанди бор 37 ёшли З.Қ. исмли фуқаро ҳайкал устига чиқиб ётиб олгани тасвирланган видео тарқалди. «Онахоннинг қучоғида ётибман... Кимлигини билмайман, сен танийсанми? Мен ҳам танимайман», — дейди у.
Ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Маълум бўлишича, бу З.Қ. томонидан содир этилган иккинчи ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бундан олдин у ҳаракатланаётган поезд остига ётиб олгани тасвирланган видеони интернетда тарқатган эди. Эркак қилган ишидан узр сўраб, қайта бундай иш қилмасликка ваъда берган.
— Shukhrat (@bankir2102) May 19, 2021
«Бундан буёғига яхши одам бўлиб, яхши ҳаётда яшашга ҳаракат қиламан. Ўйламаган хатти-ҳаракатим шунақа вазиятга олиб келди. Ёшларга бу ибрат бўлсин. Халқимиздан кечирим сўрайман, узр», — дейди у.
Эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки, ҳуқуқбузар эркак ҳайкални артиб, атрофини тозалаб қўйган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар