21:58 / 19.05.2021
2 344

Асакада банк фойдасига бино-иншоотлар хатланди


Андижон вилоят иқтисодий судининг қарорига асосан АТ "Асакабанк" Андижон вилоят филиали фойдасига “Barkamol avlod qalqoni” МЧЖдан 446 минг 400 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорликни ундириш ва қарздорликни жамият балансидаги маъмурий ва ишлаб чиқариш бино-иншоотларига қаратиш белгиланган.

Суднинг мазкур қарорига асосан Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш ҳақида қарор қабул қилиб, бу ҳақда тарафларга маълум қилинган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли Асака туман, “А.Темур” МФЙда жойлашган бино-иншоотлари хатланиб, банд солинган.

Мазкур иншоотлар дастлабки бозор қийматида баҳоланиб, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асакада банк фойдасига бино-иншоотлар хатланди