12:30 / 20.05.2021
1 627

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 263 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди


Ўзбекистонда 19 май куни яна 263 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу кўрсаткич 18 май куни 212 нафар, 17 май куни 175 нафар, 16 май куни 223 нафарни ташкил этганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 30 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 11 нафари Фарғона вилоятида,
  • 9 нафари Хоразм вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент вилоятида,
  • 120 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 97 543 нафарга етди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Бухорода 8 нафар, Наманганда 3 нафар, Самарқандда 68 нафар, Сурхондарёда 3 нафар, Фарғонада 9 нафар, Тошкент шаҳарида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93 071 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 676 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3796 нафар бемор даволаняпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 263 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди