11:23 / 21.05.2021
1 836

Бўстонлиқда Тошкент шаҳар ИИББ ходими иштирокида ЙТҲ юз берди


Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 16 майга ўтар кечаси ички ишлар органларининг расмий Nexia-3 автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’да видеорегистратордан олинган видео пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Хабар муаллифи хизмат машинасидаги ходимлар маст бўлганлигини айтди (ходимлар сони айтилмаган). Таъкидланишича, Nexia билан тўқнашган Spark автомашинаси йўловчилари жиддий жароҳат олган ва улардан бирининг аҳволи оғир.
Шунингдек, хабар муаллифи ИИББ ходимлари ушбу ишни яширишга уринаётгани ва жабрланганларга босим ўтказилаётгани ҳақида ёзган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати автомашинанинг ушбу бўлимга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
«Ҳақиқатдан, 16 май куни, тахминан, соат 04:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида салонида Тошкент шаҳар ИИББ ходими Х.Ш. бўлган Nexia-3 русумли Тошкент шаҳар ИИББ хизмат автомобили (давлат рақами 01 924 VSC) иштирок этган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Прокуратура томонидан содир бўлган ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув давомида суд-тиббиёт экспертизаси ва бошқа бир қатор экспертизалар тайинланган. Текширув якунига кўра, Х.Ш.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳозирда у ўз хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилган», — дейилади ИИББ хабарида.

Хизмат автоуловини ким бошқарган ва автомобиль салонида бошқа ички ишлар органлари ходимлари бўлганми ёки йўқми, хабарда аниқлик киритилмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда Тошкент шаҳар ИИББ ходими иштирокида ЙТҲ юз берди