12:24 / 21.05.2021
4 608

800 долларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилганлар ушланди


Фото: Бош прокуратура департаменти
Хоразм вилоятида фуқароларга пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ИИБ вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро Г.М. ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган «Х.» МЧЖ ўқитувчиси С.И. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, 4 нафар фуқарога автомобиль бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

Ҳайдовчилик гувоҳномалари эвазига 750 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 800 долларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилганлар ушланди