11:00 / 22.05.2021
1 387

Самарқандда 2 минг доллар пора олмаган ИИБ ходимига 15 млн сўм мукофот пули берилди


Фото: Самарқанд ИИБ
Самарқанд шаҳрида ёнида гиёҳванд моддаси бор шахс аниқланди ва унга нисбатан чора кўрилди. Ушбу ишда иштирок этган ходим тақдирланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2021 йил 10 май куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тезкор ходими Самарқанд шаҳар Қорасув маскани «Б.Ялангтуш» маҳалласида ўзини шубҳали тутган А. исмли шахснинг ёнини холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказган вақтида эгнида бўлган кийимининг чап чўнтагидан 2,16 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Фуқаро ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказмаслик ва тергов органи томонидан қонуний чора кўрмаслик эвазига тезкор ходимга 2 000 АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилган.

Ходим унга бир неча маротаба пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамасдан, у пора таклиф қилишда давом этган.
Тезкор ходим ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Билдиргига асосан, 11 май куни ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ, Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, 1987 йилда туғилган, Каттақўрғон шаҳар Амир Темур кўчасида яшовчи Й.А. ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ИИБ ходимига 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Й.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Самарқанд ИИБ
Коррупцияга қарши курашишда фаоллик кўрсатиб, жиноятчи томонидан пора тариқасида таклиф этилган ва кейинчалик олиб келинган 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олмасдан, уни ашёвий далиллари билан ушлашга эришиб, қонун устуворлигини таъминлаган капитан У.Саримовга вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан берилган 15 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти ва унинг ота-онасига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 2 минг доллар пора олмаган ИИБ ходимига 15 млн сўм мукофот пули берилди