12:38 / 24.05.2021
1 408

Тошкентда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Epica ағдарилиб кетди


Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
24 май куни соат 00:15 ларда Тошкентнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида Epica автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, авария вақтида ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида бўлгани сабаб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 32 ёшли ҳайдовчи, шунингдек, 31 ва 33 ёшли икки нафар йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Таъкидланишича, ЙТҲ жойида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар топилмаган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Epica ағдарилиб кетди