date

Депутатнинг калтаклангани видеоси тарқалди


Жорий йилнинг 14 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Кенгашига Халқ демократик партиясидан депутат Ўктам Жабборов бир гуруҳ шахслар томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди.

Ҳолат юзасидан Бойсун туман ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суриштирув ишлари бошланганига бир ярим ойдан ошган бўлса-да, ҳамон муайян бир хулосага келинмагани, тергов ҳаракатлари чўзиб юборилгани жабрланувчи, унинг яқинларининг норозилигига, партиядошларининг хавотирига сабаб бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодисанинг видеоси тарқалди. Унда бир неча киши депутатни аёвсиз калтаклагани тасвирланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Депутатнинг калтаклангани видеоси тарқалди