17:37 / 26.05.2021
1 960

Гўшт орасига яширилган қора дори


Божхоначилар томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда юртимизда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний ҳаракатига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
 
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари
 Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказган навбатдаги тезкор тадбирлари давомида олдиндан кузатувда бўлган фуқаро бошқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида, транспорт воситасининг орқа юкхонасида полиэтилен пакетга ўралган гўшт маҳсулоти ичига яшириб қўйилган жигар рангдаги ўткир ҳидли мумсимон модда борлиги аниқланди.

Ўтказилган экспертиза текширувлари натижасида мазкур модда 108 гр.оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гўшт орасига яширилган қора дори