21:13 / 26.05.2021
3 334

Мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ундирилиб, ходимнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланиши таъминланди

 
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Асака тумани, Улуғбек МФЙ, Саҳийлик кўчаси, 3/8-уйда яшовчи фуқаро Т.Абдулаевнинг ишга қабул қилинмаётганлигидан ва муқаддам меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда меҳнат дафтарчаси берилмаганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро Т.Абдулаев вилоят силга қарши кураш диспансерига 2019 йил 4 ноябрдаги 126-сон буйруғи билан диспансерга мавсумий ўт ёқувчи вазифасига ишга қабул қилинган ҳамда шу сана билан 375-сон муддатли меҳнат шартномаси тузилган.

Диспансер бош врачининг 2020 йил 17 мартдаги 67-сон буйруғи билан тарафлар ўртасида тузилган муддатли меҳнат шартномаси бекор қилинган ва фуқаро Т.Абдулаев ишдан бўшатилган.

Бироқ, мурожаатни ўрганиш давомида, собиқ ходимга меҳнат дафтарчаси меҳнат шартномаси бекор қилинган куни яъни, 2020 йил 17 мартда берилмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича кадрлар бўлими бошлиғи Н.Иминовадан тушунтириш олинганда, ушбу лавозимга 2020 йил 2 мартдаги 43-сон буйруқ билан ўтганлигини, ҳақиқатан ҳам Т.Абдулаевнинг меҳнат дафтарчаси диспансернинг кадрлар бўлими сақловида сақланаётганлигини маълум қилган.

Шу билан бирга, фуқаро Т.Абдулаев мурожаатида 2019 йилдан буён диспансерда ўт ёқувчи вазифасида ишлаб келишини бироқ, 2020 йил ноябрь ойида касал бўлиб ётган вақтида уни асоссиз ишдан бўшатиб юборилганлигини, аммо меҳнат дафтарчаси унга берилмаганлигини маълум қилган.

Меҳнат кодексининг 108-моддасида, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги белгиланган.

Шунингдек, кодекснинг 188-моддасида, ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт. Бундай мажбурият, агар иш ҳақи ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги ва меҳнат низоларини кўрувчи органнинг бундай ишлар юзасидан чиқарилган қарори ўз вақтида бажарилмаганлиги, меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги, ҳар қандай йўллар билан ходимнинг шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилганлиги натижасида, башарти бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаса, шунингдек бошқа ҳолларда олинмай қолган бўлса, келиб чиқиши назарда тутилган.

Шунга кўра, диспансерга аниқланган ҳолатлар бўйича тақдимнома ва Асака туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига таклиф киритилди.

Кўрилган чоралар натижасида бир нафар масъул ходим интизомий ва бир нафар ходим маъмурий жавобграликка тортилди. 
Бундан ташқари, вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.Абдулаевнинг манфаатида жавобгар Андижон вилоят силга қарши кураш диспансерига нисбатан меҳнат дафтарчаси асоссиз ушлаб турилган кунлар учун ўртача иш ҳақи ундириш юзасидан ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, суднинг жорий йил 17 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан, жавобгар Андижон вилоят силга қарши кураш диспансеридан фуқаро фойдасига 10 626 733,5 сўм иш ҳақи ундириш белгиланди.
 
 
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
бўлими бош маслаҳатчиси                                         О.Тожиралиев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ундирилиб, ходимнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланиши таъминланди