23:22 / 26.05.2021
2 862

Маърифат маскани ходимининг бузилган ҳуқуқлари адлия аралашуви билан тикланди


Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ МФЙ, Шўрбулоқ кўчаси, 52-уйда яшовчи фуқаро З.Нурматованинг иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилганлигидан норози бўлиб, йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро З.Нурматова Булоқбоши туман ахборот кутубхона маркази (кейинги ўринларда марказ деб юритилади)га 2019 йил  11 ноябрдаги 7-сон буйруғи билан марказнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш бўлимига хизмат раҳбари лавозимига ишга қабул қилинган ҳамда шу сана билан 13-сон меҳнат шартномаси тузилган.

Булоқбоши туман ахборот кутубхона маркази директорининг 2020 йил 21 декабрдаги 24-к-сон буйруғига асосан фуқаро З.Нурматова билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 3 ва 4-бандларига асосан бекор қилинган.

Фуқаро З.Нурматова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқда Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 3 ва  4-бандлари асос қилиб олинган бўлсада, бироқ мазкур буйруқни қабул қилиш учун асос сифатида аниқ бир ҳужжат расмийлаштирилмаган.

Ваҳоланки, Ички тартиб қоидаларнинг 2.30-бандида, меҳнат шартномаси ушбу қоидаларнинг 2.29-бандига асосан бекор қилинганда, касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олмай туриб, меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунга кўра, марказ директори 2020 йил 18 декабрда З.Нурматова билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилишга розилик бериш бўйича ташкилот касаба уюшмасига билдирги киритилган.
Касаба уюшмаси томонидан 2020 йил 18 декабрда розилик берилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерация кенгашининг 2016 йил 19 апрелдаги 2-11-сон қарорининг 9-бандида, ваколатли касаба уюшмаси органи тақдимномани қонунда белгиланган 10 кунлик муддат ичида кўриб чиқиши, тақдимнома касаба уюшмаси органининг мажлисида кўриб чиқилиши, тақдимнома юзасидан сўров йўли билан ёки бошқа тарзда сиртдан қарор қабул қилишга йўл қўйилмаслиги, 11-бандида, масаласи кўрилаётган ходим тегишли касаба уюшмаси органи мажлисида иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги, касаба уюшмаси органи ходимнинг мажлисда иштирок этиши учун етарли имконият яратиши лозимлиги, ходим мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдиндан ёзма шаклда (тилхат билан топшириш ёки почта орқали юбориш йўли билан) хабардор қилиниши шартлиги белгиланган бўлсада, ташкилот касаба уюшмаси томонидан ушбу талаблар бажарилмасдан З.Нурматовани иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида розилик берилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерация кенгашининг 2016 йил 19 апрелдаги 2-11-сон қарорининг 15-бандида, касаба уюшмаси органининг мажлисида баённома юритилиши ва тақдимномани кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилиши белгиланган бўлсада, ташкилот касаба уюшмаси томонидан иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқишда баённома юритилмаган ва қарор қабул қилинмаган шунчаки, формал равишда кўриб чиқилиб, розилик берилган холос.

Ушбу ҳолат бўйича ташкилот касаба уюшмаси раисидан тушунтириш олинганда, З.Нурматовани меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласи касаба уюшмаси томонидан кўрилаётганда у чақирилмаганлигини ва ушбу йиғилишда у иштирок этмаганлигини, шунингдек иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш бўйича касаба уюшмаси йиғилиши баённомаси юритилмаганлигини маълум қилган.

Бундан ташқари, З.Нурматова билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида иш берувчи томонидан огоҳлантирилмаган.
Ушбу ҳолат бўйича З.Нурматова тушунтириш бериб, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида у ходим сифатида иш берувчи ёки унинг вакили қайси ички меҳнат тартиби қоидасини бузганлигини айтмаганлигини, ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги бўйича тушунтириш хати талаб қилмаганлигини ва марказга ҳеч қандай зарар етказмаганлигини маълум қилган.

Бундан ташқари, иш берувчи томонидан бир вақтнинг ўзида Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 3 ва 4-бандлари билан яъни, ходимни бир вақтнинг ўзида иккита меҳнат муносабатларида юзага келган айб билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Меҳнат кодексининг 181-моддасига кўра, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима, меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақлилиги қайд этилган.

Кодекснинг 182-моддасида ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкинлиги белгиланган бўлсада, иш берувчи томонидан ходимга нисбатан агар ходим битта айбли хатти-ҳаракат содир этган бўлса, унга нисбатан Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 3- ва 4-бандлари билан иккита интизомий жазо чораси қўллаб, ҳуқуқни қўллашда хатоликка йўл қўйган.

Шунга кўра, мазкур буйруқларни қабул қилишда иш берувчи томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларни баратараф этиш юзасидан фуқаро З.Нурматованинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича судга ишга тиклаш ва мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ундириш юзасидан даъво ариза киритилган эди.

Мазкур даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг жорий йил 15 апрелдаги ажримига асосан, жавобгар Булоқбоши туман ахборот кутубхона марказининг 2020 йил 21 декабрдаги 24-к-сон буйруғи ғайриқонуний деб топилган, даъвогар З.Нурматова Булоқбоши туман ахборот кутубхона маркази ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати раҳбари вазифасига ишга тикланган ҳамда ажрим билан даъвогар З.Нурматова фойдасига жавобгар Булоқбоши туман ахборот кутубхона маркази ҳисобидан мажбурий прогул кунлари учун 5 204 751 сўм миқдорида иш ҳақи ундириш белгиланди.
 
 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш бўлими бошлиғи                                                      А.Икрамов

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маърифат маскани ходимининг бузилган ҳуқуқлари адлия аралашуви билан тикланди