Скриншот
Ҳаракатланаётган автомобиль люкига ўтириб олиб, қоидабузарлик содир этган қиз Жиззах вилояти ИИБ томонидан жаримага тортилди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
23 май куни ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланаётган Lacetti машинаси ичида бўлган йўловчи қиз автомобиль люкига ўтириб олгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида қоидабузарларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Йўловчи қизга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан маъмурий баённома тузилиб, БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган.
«Узр сўрайман. Автомобиль эгаси рулда эмасди, Вали исмли танишим билан эдик. Автомобиль эгаси, рафиқаси, оила аъзоларидан узр сўрайман. Қўлларидан келса, кечиришсин. Мени деб битта оила бузилиб кетишини истамайман», — дейди қиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди