17:07 / 27.05.2021
2 185

Раъно Шодиева: «Уйланиш арафасидаги йигитларимизни оилага тайёрлайдиган мактаблар очиш керак»


Жамоатчилик фаоли, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева «Дарё»га берган интервьюсида аёлларга нисбатан бўлаётган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ҳақида сўз юритиб, оила қуриш остонасидаги ўғил болалар учун ҳам ўқув марказлари очиш кераклигини таъкидлади.

«Хотин-қизларнинг зўравонликка учрашини ҳам аёл, ҳам фуқаро сифатида, албатта, қоралайман ва бунга муносабатим салбий. Биласизми, биз бу муаммони устидан кўриб чиқяпмиз, холос. Аслида, сабабларини чуқур ўрганиб, тагига етишимиз керак. Оиланинг пойдевори мустаҳкам бўлмаса, бу оила озгина зилзила бўлса ҳам, бузилиб кетади.

Тўғри, бугунги кунда давлат томонидан аёлларга кўп эътибор берилмоқда, имкониятлар яратиляпти. Қайнана-келин мактаблари, қизларимизнинг ўз устида ишлаши, билим олиши, ҳунар ўрганиши, оилага тайёрланиши учун турли ўқув марказлар фаолияти йўлга қўйилган.

Менинг назаримда, аввало, оила қуриш арафасидаги йигитларимизни катта ҳаётга тайёрлашимиз, улар учун ҳам мактаблар очишимиз лозим. Ўғил болаларга ўсмирлик даврида ўзини тутиши, оила нима эканлиги, бўлажак жуфти ҳалоли ким, эрлик ва оталик вазифалари қандайлиги ўргатилиб, муқаддас қўрғонини ҳимоя қилиш бўйича зарур маслаҳатлар берилса, бунинг учун мастер-класслар ташкил этилса, зўравонлик ҳолатлари, ажримлар анча камаяди, деб ўйлайман
», — деди Шодиева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Раъно Шодиева: «Уйланиш арафасидаги йигитларимизни оилага тайёрлайдиган мактаблар очиш керак»