18:38 / 28.05.2021
2 057

Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган фуқародан 7,3 млн. сўм жарима ундирилди


Мажбурий ижро бюросининг иш юритувида жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 02.04.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор Д.Х. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисми, 1351-моддаси, 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, ундан давлат фойдасига 7.350.000 сўм жарима ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд эди.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси С.Ахмедов иш юритувига берилган бўлиб, ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан қўзғатилган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро ҳужжати юзасидан барча ҳуқуқ мажбурияти тушунтирилиб, иҳтиёрий 15 кунлик муддат берилган. Қарздор томонидан тақдим қилинган тўлов паттага асосан давлат фойдасига 7.350.000 сўм жарима тўлиқ ундирилган.

Юқоридагиларга кўра, ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган фуқародан 7,3 млн. сўм жарима ундирилди