07:30 / 29.05.2021
2 074

«Нимага коррупция бўляпти? Нимага ер сотяпти? Қаерга қараяпти бу ноинсофлар?» — Мирзиёев

«Нимага коррупция бўляпти? Нимага ер сотяпти? Қаерга қараяпти бу ноинсофлар?» — Мирзиёев

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш янада кучайтирилади. Бу ҳақда 28 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

«Коррупциянинг олдини олиш бўйича менга таклиф бериш керак. Рақамлаштиришни тезлаштирмасак, коррупцияни йўқ қилолмаймиз. Энг катта нарса — рақамлаштириш. Пулларни иқтисод қилиб, одамларнинг розилигини ошираверсак, жамият ўзгаради.

Коррупциядан ҳоли тармоқ қилиш керак. Ҳаммаси давлатнинг, халқимизнинг пули. Нимага коррупция бўляпти? Нимага ер сотяпти? Қаерга қараяпти бу ноинсофлар? 1 июлдан бошлаб ким мана шундай қилса, туман, шаҳар ҳокими жазоланади, қонун бор унга.

50 минг доллар пора бераётганда қўлга тушяпти, машина олаётганда қўлга тушяпти. 30 минг (доллар) билан қўлга тушяпти. Нима бу? Тизим бўлиб кетганми Самарқандда?

Ҳамма вилоятларга тегишли, энди биринчи раҳбар ишдан кетади. Тизим бундан ҳам қаттиқ бўлади. Қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши керак. Одамлар ишониши керак Ўзбекистонда коррупция йўқлигига.

Алоҳида коррупция бўйича қонунни тезлаштириш керак. Қонун устувор, жазо муқаррар эканини кўрсатиш керак. Пулни ўғрилик қилиши учун топиб берганимиз йўқ. Буни одамларни эшитиш учун қиляпмиз. Одамларнинг оғирини енгил қилиш учун қиляпмиз.
Юриб, кўриб кўрмасликка олганмиз 27 йил. Энди битта нарса — қонун устувор, жазо муқаррар бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Нимага коррупция бўляпти? Нимага ер сотяпти? Қаерга қараяпти бу ноинсофлар?» — Мирзиёев