
Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 23.09.2020 йил кунги ижро варақасига асосан, қарздор “Оригинал Граин” корхонасидан ундирувчи ТИФ “Миллий Банк” фойдасига жами 4 млрд. 212 млн. 318 минг 451 сўм кредит қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 16.11.2020 йил куни келиб тушган.
Шу куни бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздорга юборилган.МИБ туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Раҳматов томонидан қарздор корхонага берилган ихтиёрий муддатда банк фойдасига қарздорликни қоплаб бермагани сабаб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида катта миқдордаги яъни 4,2 млрд. миқдоридаги кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, ундирувчи банк фойдасига ўтказиб берилиб, ижро иш юритуви тамомланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар