14:00 / 31.05.2021
2 851

Тўёна учун ишдан бўшатилган ИИВ ходими оқланди


Президент Халқ қабулхоналари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри, Қизилтепа, Навбаҳор ва Кармана туманларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабуллар ташкил этилди.

2003-2012 йилларда ички ишлар тизимида ишлаган сафдор Жамшид Муҳаммадиев туман ички ишлар бўлими ҳайдовчиси бўлган. Айтилишича, 2012 йили бошлиғи тўй қилаётганда дўкондор дўсти қанчадир гуруч ва ёғ тўёна қилган. Бу тўёнани эса у дўкондан тўйхонага элтиб берган.

Кейинчалик ўша тўёна ҳам пора деб топилиб, Жамшид Муҳаммадиев жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 2013 йил 2 мартдаги ҳукмига кўра, пора олиш-беришда воситачилик қилишда айбланиб, унга 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Камига ўрта маълумотли шу оддий сафдор-у ҳайдовчи 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган.

Жамшид Муҳаммадиев Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилди, оммавий қабулга келиб Олий суд ва Ички ишлар вазирлиги мутасаддиларига мурожаат қилди.

Мурожаатларидан сўнг жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг 2020 йил 12 майдаги ажримига кўра у оқланди. Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди 2020 йил 18 ноябрда уни ишга тиклаш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилди. Мана, бугунги оммавий қабулда сафдор Жамшид Муҳаммадиев Навоий шаҳридаги 4-сонли ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига ҳайдовчи сифатида ишга қабул қилинди. Орадаги 8 йиллик узилиш ҳам хизмат муддатига қўшилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўёна учун ишдан бўшатилган ИИВ ходими оқланди