
Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
26 май куни Қашқадарё вилояти Косон туманида эшак сўйган 4 нафар эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Косон тумани «Арабхона» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Т.га тегишли бўлган хонадон ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Мазкур хонадонда Н.Т, С.Н., Ш.Х. ҳамда Т.А. исмли тўрт нафар фуқаро истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ҳайвон — эшакларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётгани аниқланган.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада мушук гўштини сотганлар ушлангани тўғрисидаги хабарлар рад этилгани ҳамда Навоийда санитария қоидаларини бузган ҳолда 15 бош қўй гўштини Тошкентга олиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси жаримага тортилгани ҳақида хабар қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар