16:20 / 03.06.2021
2 407

22 ёшли фуқаронинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун 60 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди


21 май куни соат 12:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 22 ёшли фуқаронинг беҳаё суратларини унинг оила аъзоларига тарқатмаслик учун 60 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 ёшли А.Ж. таниши 21 ёшли А.Ў. билан биргаликда олдиндан таниш бўлган 22 ёшли Ж.Ш.нинг 2019 йилдан буён сақлаб келинган беҳаё суратларини Telegram’да «Лимон» номли саҳифа очиб, унга юборган.

Улар Ж.Ш.дан ушбу суратларни унинг оила аъзоларига юбориб, шарманда қилиш билан қўрқитган ва 60 минг АҚШ долларини беришини талаб қилган. Сўнг томонлар 2250 АҚШ долларга келишиб, А.Ў. Юнусобод тумани MegaPlanet савдо маркази олдида Ж.Ш.дан 2000 доллар ва 3 миллион сўм пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида А.Ж.нинг телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро муқаддам 26 ёшли Р.З.дан ҳам суратларини тарқатмаслик эвазига 10 миллион сўм пулни товламачилик йўли билан талаб қилгани, сўнгра ундан 6 миллион сўмни почта орқали олишга эришгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 22 ёшли фуқаронинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун 60 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди