23:23 / 03.06.2021
2 657

Боланинг хулқ-атворида эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган 6 та белги


Фото: «Домашний очаг»
Мактаб ўқувчиларининг деярли 10 фоизида нисбатан енгил нуқсондан тортиб, сезиларли муаммоларга қадар турли хил руҳий касалликлар мавжуд. Бу ҳар бир синфда, тахминан, уч кишида кузатилиши мумкин. Баъзан бу вақт ўтиши билан ўтадиган ёшга боғлиқ хусусиятдир. Аммо гоҳида буларга эътибор беришга арзийдиган қўрқинчли «сигнал» ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Эътибор қилиш керак бўлган белгилар:
Кайфиятнинг ўзгариши
Болаларнинг инжиқликлари умуман нормал, улар кундан кунга ўзгариб туради. Аммо агар бола доимо ёмон кайфиятда ёки хавотирда бўлса, узоқ вақтдан бери бирор-бир нарсадан қўрққан бўлса, буни аниқлаш учун лозим. Баъзан сабаб унинг мактаб муҳитида бўлади ва буни ҳал қилиш мумкин.

Уйқунинг бузилиши
Болалар ва ўспиринларда ёшга боғлиқ ўзгаришлар туфайли уйқу муаммолари тез-тез учрайди. Бироқ узоқ вақт уйқусизлик бошқа белгилар билан биргаликда огоҳлантиришини ҳам унутмаслик зарур.

Диққатни жамлай олмаслик
Қуйи синфларда боладан қатъият талаб қилишнинг иложи йўқ. Аммо агар у қисқа вақт ичида ва қулай шароитда, ҳатто уйда бўлса ҳам, вазифаларига диққатини жамлай олмаса, бунга эътибор бериш керак. Айтганча, бу ерда жазо ва танбеҳ беришлар умуман фойдасиз.

Иштаҳанинг йўқолиши
Тўсатдан вазн йўқотиш ёки вазн ортиши овқатланиш бузилишини кўрсатиши мумкин. Ҳар бир жараённинг аниқланишига сабаблар бор. Мактаб ошхонасидаги таъмсиз овқатдан тортиб, иштаҳага катта таъсир қиладиган стресс ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.

Инсон ўзига зарар етказишни хоҳлаши
Ўзини чимчилаш, тирноқларини тишлаш, лабларни тишлаш ҳам ўзига зарар етказишдир. Болада ушбу асабий хатти-ҳаракатни келтириб чиқарадиган сабабни топиш керак.

Зарарли моддалар қабул қилиш
Бу кичик болаларга қараганда кўпроқ ўспиринлар ҳақида, аммо истиснолар мавжуд. Экспериментлар ўсишнинг бир қисми бўлиши мумкин, аммо ушбу зарарли одатларнинг барчаси ҳар доим ёнма-ён юради. Агар ўспирин гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаса ҳам унинг спиртли ичимликлар, чекиш ва гиёҳванд моддаларга бўлган муносабатларига эътибор бериш лозим.

Қандай йўл тутиш керак?
  • Бола билан очиқ, дўстона ва ҳамдардлик билан гаплашиш лозим. Боланинг гапини тўхтатмасдан ва баҳслашмасдан тинглаш тавсия этилади. Унга ҳеч қандай тарзда унинг муаммолари кичиклигини тушунтиришнинг кераги йўқ. Бу улар учун жуда катта.
  • Боланинг муаммоларига ота-она биргаликда ечим топиши зарур. Ҳа, балки бошқа мактабга ўтиш муаммо бўлиши мумкин. Мактаб безорилари билан дуч келиш ёки  ўқитувчилар билан танишиш жуда катта вазифа бўлиб туюлади. Аммо бу борада фарзанднинг ота-онасидан бошқа мурожаат қиладиган одами бўлмайди.
  • У билан келишган нарсангизни бажаришган ҳаракат қилиш лозим.
  • Агар шундан кейин ҳам боланинг аҳволи яхшиланмаса, мутахассислардан ёрдам сўраш зарур.
  • Агар болада уни ташвишга солаётган нарсани бартараф этиш қийин бўлса, мутахассис билан боғланиш керак.
  • Ҳар қандай ҳолатда дўстлар тавсия қилган дориларни ишлатмаслик лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Боланинг хулқ-атворида эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган 6 та белги