08:30 / 04.06.2021
2 206

Президент сурхондарёлик «зулфиячи» қизга Spark совға қилди


Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи якунида Термизда қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўриб, ушбу уйда истиқомат қилаётган Назира Раҳимова ва унинг «зулфиячи» қизи Рухшона Абдураззоқова хонадонида бўлганди. ЎзАнинг хабар беришича, ушбу қизга Президент номидан Spark совға қилинди.

Фото: ЎзА
Маълум қилинишича, Рухшона Абдураззоқова давлат раҳбари билан суҳбат вақтида китобларини совға қилган. Президент суҳбат якунида изланувчан, чуқур билимга эга қизни тарбиялаб, камолга етказаётгани учун унинг онасига миннатдорчилик билдириб, Spark машинасини совға қилган.
Совғани Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов топширган.

Фото: ЎзА
Машинани тантанали топшириш маросимида Республика ёшлар иттифоқи агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор М.Хожиматов, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, сенатор О.Соатов, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси, сенатор С.Сайидов ва бошқалар ҳам қатнашган.

«Президентимизнинг кутилмаганда хонадонимизга келиб, биз билан самимий суҳбат қилганидан ҳаяжонланиб қолдим. Менинг ҳар бир гапимни эътибор билан тинглаб, Spark енгил автомашинаси совға қилишини айтганларида қулоқларимга ишонгим келмади. Беихтиёр онамнинг ҳам, менинг ҳам кўзимизга севинч ёшлари келди. Бу совға ҳаётимни янада ўзгартириб, улкан марраларни кўзлашга ундади. Бу юксак ишончни, албатта, оқлайман», — деган Рухшона Абдураззоқова.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент сурхондарёлик «зулфиячи» қизга Spark совға қилди