21:09 / 04.06.2021
2 390

Ижро иши жараёнлари тизимли равишда "MIB portal" электрон дастурида назорат қилиб борилмоқда


Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси томонидан “@Sizdan Telegram” ижтимоий тармоғида “Сурхондарё -“Ундирилмаган жарималар масаласи қачон ҳал этилади?” сарлавҳаси остида чоп этилган мақоласи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, бирор-бир раҳбарлар томонидан Бюронинг Термиз тумани бўлими давлат ижрочиларининг суд қарори ва бошқа органлар ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари аниқланмади.

Шунингдек, ўрганиш давомида, бўлим иш юритувига жорий йилнинг 1 январь ҳолатига ўтган йилдан 7768 та 38,1 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиқда қолган бўлиб, ўтган 5 ой давомида 5275 та 165,6 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган ва шундан 4498 та 156.9 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланган.

Биргина, Бюронинг Термиз тумани бўлими томонидан жорий йилнинг 5 ойида 26,3 млрд. сўмлик амалда ундирув амалга оширилган бўлиб, шундан 10.2 млрд. сўми давлат ундирувларини ташкил этган ёки ундирилган маблағлар ҳисобидан 2021 йилнинг 5 ойи давомида  давлат фойдасига 857,0 млн. сўм, шундан 428.5 млн. сўми “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларига маблағлар ўтказиб берилган.

Ўрганиш давомида, қолдиқда бўлган 2013 та 815,6 млн. сўмлик жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларнинг 2 ойлик муддати бузилганлиги аниқланиб, бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Бўлимда фаолият олиб бораётган 6 нафар давлат ижрочиси томонидан ижро иши самарасини ошириш ҳамда асосий эътиборлардан бири мавжуд жаримларга оид ишларни тез фурсатларда тамомлаш бўйича кўрсатмлаар берилди.

Хабарда келтирилган, Суд қарорлари ижросини таъминлашга бўлим бошлиғи йўл қўймаётгани, асоссиз равишда йиллардан давомида ундирилмаётган жарималар мавжудлиги ва бошқа важлар асосга эга эмас.

Таъкидлаш лозимки, Бюро органларида ижро иши самарадорлигини ошириш, ҳужжатлар алмашиш, мурожаатларни қабул қилиш ва ижро ишларини юритиш ҳажмини енгиллаштириш мақсадида, “MIB Portal” электрон дастурий тизими йўлга қўйилган.

Ушбу дастур орқали иши жараёни ҳамда юзага келаётган камчиликлар Бюронинг марказий аппарати томонидан кузатиб борилади ҳамда юзага келиш мумкин бўлган хато ва қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этиб борилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижро иши жараёнлари тизимли равишда "MIB portal" электрон дастурида назорат қилиб борилмоқда