2 570
Андижонда мижозининг жами 100 минг долларлик муаммосини «ҳал этиб берган» экстрасенс қўлга олинди
Андижонда олти ой давомида ўз мижозининг 100 минг доллардан ортиқ муаммоларни ҳал этишга «ёрдам берган» экстрасенс ушланди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Андижонда 40 ёшли А.К. исмли аёл интернетда ўзини Диана деб таништирган аёл билан танишиб қолган. У экстрасенс бўлиб ишлашини ва аёлга унинг уйидаги муаммоларни ҳал этишга ёрдам беришига ишонтирган. Фаол ёзишмалардан сўнг, Диана Андижондаги кичик туманлардан бирида яшаши маълум бўлган.
А.К.нинг муаммолари етарли бўлган. У Дианада уларни ҳал этишда ёрдам сўраган. Аёлнинг ишончига осонликча кириб олган Диана турли жодулар, карта ва қаҳва қолдиғида фол очишлар билан унга «ёрдам бера бошлаган».
2020 йилнинг декабридан 2021 йилнинг майига қадар эсктрасенс андижонлик аёлнинг 300 миллион сўмлик қимматбаҳо буюмлари, 83 минг доллари ва 6 миллион сўмини қўлга киритган. Ўзининг алданганини тушуниб етган А.К. Андижон шаҳар ИИБга ариза ёзган.
Тезкор ходимлар томонидан Диана қўлга олинган бўлиб, у вилоят марказида истиқомат қилувчи М.Я. исмли аёл бўлиб чиққан. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-модда (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради