00:23 / 07.06.2021
2 513

Олимлар COVID-19 нинг яна бир хавфли оқибатини аниқлашди


Фото: «Depositphotos / viz-arch»
Коронавирус инфекцияси Гийен-Барре синдроми ривожланишига олиб келиши мумкин, деб ёзади EurekAlert! Бирмингем университети олимлари ижодига асосланиб.

Мақола муаллифларидан бири Aлекс Рихтнернинг сўзларига кўра, COVID-19 дан кейин организм томонидан ишлаб чиқариладиган антитаначалар юрак ва тери аутоиммун касалликларини чақирадиган антитаначаларга ўхшаб кетади.

Натижалар шуни кўрсатдики, касалликнинг дастлабки аломатлари оёқ ва қўлларнинг уйқучанлиги, мушакларнинг кучсизлиги ва оғриғи, шунингдек, мувофиқлаштириш билан боғлиқ муаммолардир. Бу енгил ва оғир коронавирусни бошдан кечирган тадқиқот иштирокчиларида аниқланган.

Гийен-Барре синдроми ўткир аутоиммун яллиғланишли полирадикулонеуропатия бўлиб, бўшашган парезия, сезгирлик бузилиши ва вегетатив касалликлар билан намоён бўлади. Биринчи марта француз шифокорлари Жорж Гийен ва Жан Барре томонидан 1916 йилда тасвирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар COVID-19 нинг яна бир хавфли оқибатини аниқлашди