16:13 / 07.06.2021
2 111

«Olx.uz»да сохта «IPhone 11 Pro»ни ҳақиқий деб пуллаган шахсга иш қўзғатилди


ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Интернет мониторинги давомида «оlx.uz» эълонлар веб-сайти орқали бошқа шахслардан арзон нархларда қимматбаҳо телефонларнинг қалбаки дубликатини сотиб олиб, бошқа харидорларга олинган телефон қурилмасини ҳақиқий эканлигини айтиб, алдаб сотилганлиги билан боғлиқ ҳолат аниқланган.


Хусусан, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи, 2002 й.т., фуқаро Ҳ.Р. 2021 йил 19 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Абу-Сахий» бозори ёнида, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., М.А.га  «IPhone 11 Pro MAX» телефонини асл нусхасилигини айтиб, ундан 670 АҚШ доллари ва 900.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, сохта қўл телефонини берганлиги аниқланди.

Натижада, 04.06.2021 йилда Чилонзор туман прокуратураси томонидан фуқаро Ҳ.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши ҳужжатлари Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга дастлабки тергов ҳаракатларини давом эттириш мақсадида юборилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Olx.uz»да сохта «IPhone 11 Pro»ни ҳақиқий деб пуллаган шахсга иш қўзғатилди