17:39 / 07.06.2021
1 983

Ижро харакатларида конунбузилиш холати аникланмаган


Жорий йилнинг 5 июнь куни интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Kapitan Karimov” каналида Нишон туманида яшовчи фуқаро М.Овлаев томонидан қилинган видеомурожаат жойлаштирилди. Ушбу мурожаат Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 16.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар М.Овлаев томонидан Нишон тумани Юксалиш МФЙ, Келажак кўчасида ўзбошимчалик билан қурилган умумий майдони 29.25 кв.метр, уй-жой, ҳожатхона 1.5х1.5 кв.метр ўлчамдаги ҳовли деворни ўз ҳисобидан буздириш ва ер участкасидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Нишон туман бўлими иш юритувига 03.03.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган.

23.03.2021 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг хатида, ушбу фуқаролик ишини кассация тартибида кўриш учун Олий судга юборилиши сўралган ва кассация тартибида кўрилгунига қадар суд қарори ижроси вақтинча тўхтатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 19.04.2021 йилдаги хатида суд қарорининг ижроси вақтинча тўхтатиш ҳақидаги кўрсатма бекор қилинган.

Шундан сунг, 11 ва 20 май кунлари жавобгар М.Овлаев ва бошкалар фаол қаршилик кўрсатилганлиги сабабли ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган. 05.05.2021 йилда М.Овлаев томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ҳожатхона ва қисман ховли девори ўз ихтиёри билан бузилган.

04.06.2021 йилда ижро хужжатида кўрсатилган уй-жой ва ховли деворларини бўзиш учун тайинланган мажбурий ижро ҳаракатларига қарздорлар огохлантирилишига карамасдан, улар бу жараёнда иштирок этишдан бўйин товлаган ва  ижро ҳаракатларини амалга оширишда қатнашмаган.

Шу сабабли, ижро ҳаракатлари Юксалиш МФЙ раиси ўринбосари, ИИБ участка нозири ва бошқа масъул шахслар билан биргаликда олиб борилиб, ёрдамчи бино ва ҳовли девори мажбурий буздирилган. Ижро ҳаракатлари давомида ёрдамчи бино ичида мавжуд бўлган 1 дона нон печи, гишт куйиш мосламаси ва бошка буюмлар қарздорлар йўқ бўлганлиги сабабли хатлаб олиниб, вақтинчалик сақлаш мақсадида бўлимга олиб келинган.

Шундан сўнг, 04 июнь куни жавобгарга ушбу жихозларни олиб кетиши хакида ёзма ва оғзаки равишда чакирув хати юборилган булсада, мулкларини олиб кетмаган.

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият