18:45 / 09.06.2021
3 719

43 ёшли эркакни 4 ойдан бери «шилиб» келган аёл ушланди


Фото: Видеолавҳадан скриншот
Жиззахлик аёл интернетда танишган эркакни ишқий ёзишмаларни ошкор этиш билан қўрқитиб, «шантаж» қилган. Бу ҳақда Zamon информацион дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, андижонлик 43 ёшли эркак жорий йилнинг март ойида номаълум аёл билан Telegram ва Facebook орқали танишиб қолади.

Кейинчалик аёл ишқий мазмундаги ёзишмаларни сақлаб юргани ва уни тарқатиш билан таҳдид қилиб, эркакдан 4 ой давомида жами 6 млн сўм ундиришга эришади.

Аммо аёл бу билан тўхтамайди. Яна 600 АҚШ талаб қилганида эркак Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади. Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аёл 300 АҚШ доллари ва 3 млн сўмни олган вақтда қўлга олинади.  
Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 43 ёшли эркакни 4 ойдан бери «шилиб» келган аёл ушланди