12:01 / 10.06.2021
2 134

Ўзбекистон президенти Душанбеда тантанали кутиб олинди


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига етиб борди. Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кутиб олди.

Аэропорт олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари ва шиорлар билан безатилган.

Ўзбекистон раҳбарини кутиб олишда кўплаб ёшлар ва ижодий жамоалар ҳам иштирок этди.


Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.

Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон президенти Душанбеда тантанали кутиб олинди