17:15 / 11.06.2021
1 745

Коронавирус хотирани йўқотишга олиб келиши мумкин: олимлар янги маълумотни ошкор қилди


АҚШдаги Кливленд клиникаси олимлари коронавирус янги штаммларида инсон мияси фаолиятига узоқ муддатли таъсир кўрсатадиган функцияни кашф этдилар. Бу ҳақда тиббиёт марказининг хабарида айтилган.


Олимлар Алцгеймер касаллиги ва COVID-19 билан касалланган беморларнинг маълумотларини ўрганди. Бунинг учун сунъий интеллектдан фойдаланиб, касалликнинг беморлар генлари ва оқсиллари ўртасидаги яқинликни ўлчадилар. Шунингдек, улар мия тўқималари ва ҳужайраларини SARS-COV-2ни юқтиришга имкон берадиган генетик омилларни ўрганишди.


Шундай қилиб, мутахассислар вирус ва кўплаб неврологик касалликлар, асосан Алцгеймер касаллиги билан боғлиқ бўлган генлар, оқсиллар ўртасида яқин алоқаларни аниқладилар. Шунингдек, COVID-19нинг Алцгеймерга ўхшаш касалликка олиб келиши мумкинлигини айтилган.


Коронавируснинг янги штаммлари Алцгеймер ва хотирани йўқотиш каби касалликларни келтирувчи бир нечта йўллар ва генларга эга, дейилади тадқиқотда.


Хотирани тезроқ олдинги ҳолига қайтариш учун қуйидагилар тавсия этилади:

- жисмоний машқлар билан шуғулланинг. У мия фаолиятини тиклашга ёрдам беради; когнитив функцияни тиклашга янги қизиқишлар (хобби), жумбоқ машғулотлар, сўзли ва рақамли ўйинлар, хотирани тикловчи машқлар ва китоб ўқиш ёрдам беради;

- ўзингиз учун қилишингиз керак бўлган ишларни соат нечада ва қайси куни бажаришингиз ҳақида эслатиб туриш учун турли хил эслатмалардан фойдаланинг;

- масалан, бажарилиши керак бўлган ишларингиз рўйхатини тузиб ёзинг, турли эслатмалар ва телефон товушларидан фойдаланишингиз мумкин;
- режалаштирилган ишларингиз мураккаб ва ҳатто имконсиз бўлиб кўринмаслиги учун уларни алоҳида ҳаракатларга бўлишингиз керак;

- витаминга бой овқатлар, мева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус хотирани йўқотишга олиб келиши мумкин: олимлар янги маълумотни ошкор қилди