Сирдарё вилояти, Ховос туманида фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарларнинг кирдикорлари фош бўлди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ховос туманида яшовчи фуқаро О.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 3 нафар фуқарони ўзларининг Гулистон давлат университетида ишловчи «Ш.» исмли таниши орқали университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг 6 400 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Бундан ташқари фуқаро З.А.га 3,5 млн сўм ва У.М.га 9,1 млн сўм пулни «контракт тўловлари» учун тўлатиб, уларга талабалар сафига қабул қилинганлиги тўғрисида сохта буйруқларни тақдим этганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан
Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди
Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди