12:46 / 14.06.2021
1 805

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 303 кишида коронавирус тасдиқланди


Ўзбекистонда 13 июнь куни яна 303 кишида коронавирус тасдиқланиб, мамлакатда ушбу вирусга чалингани расман тан олинганлар сони 103 813 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 9 нафари Бухоро вилоятида,
  • 14 нафари Жиззах вилоятида,
  • 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 20 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент вилоятида,
  • 130 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Жиззах вилоятида 19 нафар, Навоийда 3 нафар, Наманганда 2 нафар, Самарқандда 26 нафар, Фарғонада 3 нафар, Хоразмда 111 нафар, Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99 733 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3372 нафар бемор даволанмоқда. Эслатиб ўтамиз, 12 июнда 304 киши, 11 июнда 314 киши, 10 июнда 287, 9 июнда 243 кишида коронавирус тасдиқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 303 кишида коронавирус тасдиқланди