3 451
Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ўтирган хонага раққосалар кириб келганига муносабат билдирилди
Кадр: Twitter
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари акс этган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдирди.
13 июнь куни ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани ҳокими, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспектори ҳамда бошқа бир неча масъул раҳбарлар ўтирган хонага раққосалар кириб келгани тасвирланган видео тарқалди.
Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, видеолавҳада акс этган жараён 2020 йил октябрь ойининг ўрталарида тахминан кеч соат 21:00 да (ишдан ташқари вақтда) Сирдарё туманидаги «Евро Азия» ресторанида содир бўлган.
«Ишдан ташқари вақтда бошқа фуқаролар сингари ресторанга овқатланиш учун борган масъуллар — туман ҳокими ўринбосари (ўша вақтда туман ҳокими ёрдамчиси) туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Сирдарё тумани инспекцияси бош мутахассис-давлат инспектори, ‘Сувоқова’ давлат унитар корхонаси раҳбари ҳамда Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари бўлган», — дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, мазкур шахслар ўтирган хонага ресторанда хизмат кўрсатаётган «Шов балет» раққоса қизлари кириб келган. Раққосаларнинг кутилмаганда кириб келиши уларга маъқул келмаган. Шу сабабли раққосаларга пул берилган ва хонани тарк этиши сўралган. Натижада видеодаги ҳолат юзага келган.
«Ҳолат юзасидан ресторан маъмурияти билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Масъул ходимларга жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги эслатиб ўтилди. Шунингдек, лавозимдан озод этиш каби қатъий чора қўлланилиши белгиланди», — дея қайд этилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди