19:06 / 14.06.2021
1 930

Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида салқин об-ҳаво бўлади


Ўзбекистон ҳудуди ҳафтанинг биринчи ярмида Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳарорат кечалари 15-18 даражагача пасаяди, кундуз кунлари 32-35 даража атрофида, жанубда 36-38 даражагача бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари 20-23 даражагача, кундуз кунлари 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-41 даражагача кўтарила бошлайди.

Республиканинг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 14 июнда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

14—15 июнда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича 14—15 июнда ва 19 июнда шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.

«Ўзгидромет»нинг огоҳлантиришича, 14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида салқин об-ҳаво бўлади