22:03 / 14.06.2021
2 081

Банк фойдасига 300 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди


Мажбурий ижро бюросининг Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро  судининг 10.05.2019 йилдаги 2-1102-1805/12181-сонли ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи “Қишлоққурилиш банк” Ғазалкент филиали фойдасига жами 332 856,7 минг сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро қилишлик учун қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ташкилот рахбарига кредит қарздорлигини тўлашлиги тўғрисида огоҳлантириш хати берилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор корхонанинг ҳисоб рақамига банд солинган ва инкассо топшириқномаси ижро қилишлик учун хизмат кўрсатувчи банкга ижро қилишлик учун юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздордан 332 856,7 минг сўм кредит қарз пуллари  ундирилиб мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланишига эришилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банк фойдасига 300 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди