23:05 / 15.06.2021
2 181

Тадбиркор фойдасига салкам 2,5 млрд. сўм ундириб берилди


Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Фарғона шаҳрида жойлашган жамият фойдасига йирик миқдордаги қарздорлик ундириб берилди.

Маълум бўлишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 апрель кунидаги ижро варақасига асосан даъвогор 
“ASL GRAND OIL” МЧЖ фойдасига жавобгар  жамиятдан 2 млрд. 415 млн. 229 минг сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувига олинган ва қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорликни тўлиқ бартараф этиш юзасидан 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ, бу муддат ичида қарздорлик тўлиқ бартараф этилмагани учун мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Жамиятга тегишли мол-мулклар хатланиши жараёнида қарздорликни тўлаш учун маблағ етмаслиги маълум бўлди. Шундан сўнг, қарздор жамиятнинг қатор корхона, ташкилотлардаги мавжуд 2,8 млрд. сўм ҳақига қаратилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жамият фойдасига белгиланган қарздорлик айнан жамиятнинг ҳақларини ундириб берилиши ҳисобидан амалга оширилди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига салкам 2,5 млрд. сўм ундириб берилди