
Фото: ЙХҲББ матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқда «Термизда ЙПХ ходими қоидани бузди» сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати бу ҳақда расмий маълумот берди.
Хабарда келтирилган фотосуратда Термиз шаҳрида ЙҲХБга тегишли бўлган Mercedes-Benz русумли 75 204 ВСФ давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатлангани акс этган.
Ҳолат ўрганилиб, Mercedes-Benz русумли махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда баённома тузилган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 1-қисмини қўллаган ҳолда 15 июнь куни 122 500 сўм жаримага тортилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар