15:55 / 16.06.2021
1 577

Суд тизими қанчалик очиқликка эга? Экспертлар жавоб берди


Фото: «Xabar.uz»
Аввалроқ, Судялар олий кенгаши ташаббуси билан «Суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги муносабат» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилган эдик. Давра суҳбати доирасида экспертлар ўзлари яшаб турган мамлакатда «суд жараёнлари қанчалик очиқ эканлиги» ҳақида фикрларини айтиб ўтдилар.
Биринчи бўлиб бу каби очиқлик ҳақида Судьялар олий кенгаши Суд инспекцияси судьяси Малика Қаландарова ўз жавобини билдириб ўтди.

«Ҳозирги кунда очиқ суд мажлисларида (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно) журналист ва блогерларнинг иштирокида муаммо йўқ. Фақатгина суд жараёнини видеотасвирга олиш ёки адуио шаклида ёзиб олишда судда иши кўрилаётган тарафларнинг фикрини инбосатга олган ҳолда раислик этувчи тегишли тўхтамга келиши мумкин», — дейди у.

Шу жумладан ҳозирда ЎЗЖОКУда бугунги кунда журналистлар ихтисослигига алоҳида аҳамият қаратилаётгани, улар қайси маълумотни аҳолига қандай тушунарли тилда тақдим этиши ўргатилаётганини ҳам қўшимча қилинди.

«Бу борада Америкада ҳам эркинликлар мавжуд. 1980 йилларда ҳам судья бўлиб ишлаганман. У пайт асосан газетада ёритиш учун иккита мухбиримиз бўлар эди. Улар аҳолига нимани қандай етказишни билар эдилар. Ҳозирда эса ОАВлар ривожланиб кетди. Интернет орқали ахборотни узатиш янада тезлашиб кетди. Бизда ҳам бу борада очиқлик мавжуд.

Бироқ ўзига яраша таъқиқларимиз ҳам йўқ эмас. Исталган маълумотни олишлари мумкин, лекин кўрилаётган суд ишига халал бермасликлари керак бўлади. Айрим ҳолларда битта камера билан киришга руҳсат берамиз. Шунингдек вояга етмаганлар, жинсий зўравонликка доир ва давлат хавфсизлигига алоқадор судлар ҳамон ёпиқ ҳолда ўтказилади», — дея таъкидлади АҚШ Суд институтининг директори Жереми Фогел.

Бу борада «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти Горан Клеменчич Словениядаги ҳолат бўйича ўз фикрини билдириб ўтди. Унга кўра, Словенияда ҳеч бир суд очиқ олиб бормаган. Кўрилаётган иш доирасида доим исм шарифлар сир тутилган.

Ҳозирда Ўзбекистон ва Америка тажрибасига таянган ҳолда очиқлик яратишга уринишлар бор, бироқ тўлалигича эмас. Журналистлар доим судда кўрилаётган ишлардан нимадир янгилик опишга уринадилар. Балки судда машҳур бир инсонинг жинояти кўрилаётган бўлиши мумкин. Бироқ улар ҳеч қандай натижа топа олайдилар. Сабаби судьялар ва судга алоқадор бирор киши бу каби маълумотларни очиқлашга ҳаққи йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд тизими қанчалик очиқликка эга? Экспертлар жавоб берди